Бугун Нурмат Отабеков иштирокида брифинг бўлиб ўтди. Унда мутахассисга Ўзбекистонда карантин қачон тугаши ҳақида яна бир марта сўралди.
Отабеков айрим мутахассилсар ёз келиши билан коронавирус камайишини, айрим олимлар эса келажакда ушбу инфекция билан дунё аҳолисининг 70 фоизи зарарланишини айтаётганини маълум қилди.
Шундан келиб чиқиб, коронавирусга қарши иммунитет пайдо бўлади ва пандемия сезиларли секинлашади ёки умуман тугайди, дейди Отабеков.
Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи фақат қатъий чоралар билан ушбу касалликни енгиш мумкинлигини яна бир бор таъкидлади.