Бугун, 23 апрель куни юртимизнинг учта ҳудудида беморлар коронавирусдан соғайди.
ССВнинг хабар қилишича, Андижон вилоятида 4 нафар, Жиззах вилоятида 1 нафар ва Бухоро вилоятида 31 нафар беморлар касалликдан соғайган.
Айни пайтда мамлакатимизда умумий соғайганлар сони 486 нафарга етди.