Бугун, 24 апрел куни Ўзбекистонда коронавирус пандемияси билан боғлиқ ҳолат юзасидан сўнгги маълумотлар эълон қилинди.
ССВнинг маълум қилишича, бугун соат 10.00 ҳолатига кўра мамлакатимизда касалликка чалинганлар сони 1778 нафарни ташкил этмоқда.
Шунингдек, бугун вазирлик томонидан қувончли хабар ҳам эълон қилинди. Унга кўра Қашқадарёда опа-сингиллар ушбу касалликдан фориғ бўлган. Айни дамда юртимизда касалликдан қутилганлар сони 564 нафар бўлди.