Ўзбекистонда коронавирусдан соғайганлар сони 600га яқинлашди. Бу ҳақда ССВ хабар қилди.
Маълум бўлишича, бугун Фарғонада 19 нафар, Тошкентда эса 16 нафар беморлар коронавирусдан бутунлай соғайди. Фарғонада соғайганлар орасида 3 ойлик чақалоқ бор, Тошкентда эса 22 ёшли эгизаклар ҳам касалликдан фориғ бўлди.
Айни пайтда юртимизда касалликни енганлар сони 598 нафарни ташкил этмоқда.