Коронавирусга чалинган ангренлик аёл вафот этди. Бу ҳақда ССВ хабар қилди.
2020 йил 19 апрелда Тошкент вилояти, Ангрен шаҳрида яшовчи Ф. (аёл) вилоят юқумли касалликлар шифохонасига ўта оғир аҳволда ётқизилган. Кейинчалик у сунъий нафас олиш аппаратига ҳам олинган. Таҳлил натижаларига кўра аёлда коронавирус аниқланган ва аёл зудлик билан Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли тиббиёт клиникасига ўтказилган.
Аёл барча керакли муолажал қилинган. Лекин, малакали мутахассисларнинг саъй ҳаракатлрига қарамай ўткир респиратор дистресс синдроми, ўткир нафас, ўпка-юрак ва полиорган етишмовчилигидан вафот этди.