Ўзбекистонда "стройматериал" ва "автозапчаст" сотишга рухсат берилди. Яна қайси йўналишларга рухсат тегди?

Ўзбекистонда "стройматериал" ва "автозапчаст" сотишга рухсат берилди. Яна қайси йўналишларга рухсат тегди?
Ўзбекистонда айрим фаолият турларига рухсат берилди, дея хабар қилмоқда хабар.уз.

Маълум бўлишича, Инқирозга қарши курашиш республика комиссиясининг қарори қабул қилинган ва унга кўра айрим йўналиш бўйича фаолият олиб борувчиларга ўз ишини давом эттиришга рухсат берилган. Хусусан,

қурилиш материаллари бозорлари, шу жумладан, қурилиш материалларининг чакана ва улгуржи савдоси фаолияти билан шуғулланувчи хўжалик юритувчи субъектларга (майдони 500 кв.м дан кам бўлмаган);

йирик ишлаб чиқарувчи субъектларнинг ўз маҳсулотларини сотишга мўлжалланган ҳудудлардаги тармоқ дўкон (магазин)ларига (санитар нормаси 10 кв.м га 1 нафар харидор тартиби асосида);

ҳунарманд ва усталарга – улар томонидан ясалган буюмларни бозор расталаридан ташқари алоҳида жойлашган жойда (дўкон) сотиш фаолиятига;

уруғ ва кўчат етиштириш ҳамда уларни сотиш фаолияти билан шуғулланадиган тадбиркорлик субъектларига (мулкчилик шаклидан қатъий назар);

тижорат банкларининг объектлардаги шохобчаларига (кассалари);

автомобилларга эҳтиёт қисмлар сотиш фаолияти билан шуғулланадиган тадбиркорлик субъектларига (мулкчилик шаклидан қатъий назар);

автомобиллар, қишлоқ хўжалиги ва қурилиш техникаларига сервис хизмат кўрсатувчи ташкилотларга – 1000 кв.м дан кам бўлмаган майдонга эга субъектлар, шунингдек, вулканизация хизматлари кўрсатувчи субъектларга;

кимёвий тозалаш билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларига;

нотариал идоралар ва суғурта компанияларини фаолият юритишига;

тўхтаб қолган инвестиция лойиҳалари ва ижтимоий соҳа объектларини қуриш ишларини давом эттиришига ижозат берилган.

Ушбу фаолият турлари ўз ишини санитария-эпидемология талабларига қатъий риоя қилган ҳолда амалга ошириш кераклиги ҳам белгилаб қўйилди.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Тоживой 25 апрел 2020 11:42
    Бу рухсат берилган сохалардаги одамлар ишхоналарига пиёда борадими ёки яна саргайиб, стикерга навбатда турадими? Качон энди шахсий машиналарда юришга рухсат берилади?
  2. Султон 25 апрел 2020 01:27
    Радиоэлектрон курулмаларга хизмат курсатувчи сеовис центрларгаям рухсат беришсин
  3. Олим 24 апрел 2020 23:50
    Канставарлар ва китоблар бу керакли таварларку болалар учун ишхона корхоналар учун кундалик керакли нарсалар
  4. Алишер Ибрагимов 24 апрел 2020 23:13
    Одам ташишга йуналишли таксиларга қачон рухсат берилади?
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университети битирувчилари дунёнинг топ-100 талик университетида магистратурани давом эттиради…

2022 йил Самарқанд давлат университети Италиянинг Болонья университети билан ҳамкорлик меморандумини имзолаган эди. Унга кўра СамДУ...
6-12-2024, 11:20

Самарқанд давлат университети Хитойдаги олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни давом эттиради…

Самарқанд давлат университетига Шенси провинциясининг (Хитой) Бош прокурори Ван Юн бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Меҳмонлар билан...
4-12-2024, 09:27

Ватан ва Виждон

Инсонга ота-онани ва Ватанни танлаш имконияти берилмаган. Дунёга келган ва киндик қонимиз тўкилган манзил Ватан ҳисобланади. Худди,...
3-12-2024, 08:58

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
29-11-2024, 12:34

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Ўзбекистонда "стройматериал" ва "автозапчаст" сотишга рухсат берилди. Яна қайси йўналишларга рухсат тегди?