Ўзбекистонда карантин оилалар ажрашишига сабаб бўляптими?

Ўзбекистонда карантин оилалар ажрашишига сабаб бўляптими?
Бугун, 25 апрел куни Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги матбуот котиби Саодат Боймирзаева иштирокида брифинг бўлиб ўтди.

Унда карантин оилавий ажрашишларга сабаб бўлаяптими деган мазмундаги саволга жавоб берди.

Вазирлик вакилининг маълум қилишича йил бошидан бери оилавий ажрашишлар тузилган никоҳга нисбатан 15,8 фоизни ташкил этмоқда. Яъни, йил бошидан бери 49811 та никоҳ қайд этилган бўлса, 7857 та ажралиш ҳолати кузатилган. Бу ўтган йилнинг айни даврига нисбатан 162 тага ажрашиш камайгани демакдир, дейди вазирлик вакили.

"Карантин даврида оилавий келишмовчиликлар кўпайиб боряпти деган фикрлар нотўғри", - дейди Саодат Боймирзаева.

Аксинча, ушбу синовли кунлар сўнгги пайтларда йўқолиб бораётган меҳр-оқибат, ҳамжиҳатликни қайтаргани алоҳида таъкидланди.

Ўзбекистонда ажрашишга оилавий келишммовчиликлар, фарзандсизлик, бирга яшамаслик, хиёнат, миграция каби масалалар сабаб бўлаётгани қайд этилди. Ажрашиш энг кўп кузатиладиган ҳудудлар эса Тошкент шаҳри, Сирдарё, Навоий, Андижон ва Тошкент вилоятлари экани айтилди.

Ўхшаш янгиликлар

  1. suhrob 25 апрел 2020 17:35
    hamma bo'sh vaqtida . kitob oqisin.
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Эҳтиётсизлик оқибатида...

Дастлабки тергов ҳужжатларига кўра, Н исмли шахс эҳтиётсизлик оқибатида транспорт воситалари ҳаракати ҳамда улардан фойдаланиш хавфсизлиги...
9-01-2025, 19:27

Жиноятга жазо муқаррар...

Дастлабки тергов ҳужжатлари кўра – М исмли шахс ижтимоий фойдали меҳнат билан шуғулланмасдан, қасддан жиноят содир этиш йўлига кириб,...
9-01-2025, 19:24

Самарқанд давлат университети докторанти ўргимчакнинг янги турини топди…

Самарқанд давлат университети Биокимё институти докторанти Феруз Шодмонов ўргимчакларнинг фан учун янги турини топди. СамДУ нинг амалиёт...
4-01-2025, 15:38

Isroil elchisi Samarqand davlat universitetida

Samarqand davlat universitetiga Isroilning O’zbekistondagi Favqulodda va muxtor elchisi Gideon Lustig tashrif buyurdi. Martabali mehmon...
19-12-2024, 10:03

Самарқанд давлат университети: Квант ҳафталиги бўлиб ўтмоқда...

Халқаро анжуманда АҚШ нинг Далласдаги Техас университети Нанотехнология институти директори ўринбосари, ITMO университети гибрид нано...
11-12-2024, 11:52
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Ўзбекистонда карантин оилалар ажрашишига сабаб бўляптими?