Хайрия ишлари билун шуғулланувчи гуруҳга муҳтожлар мурожаат қилишлари мумкинлиги айтилди. Нафақат муҳтожлар балки хайрия қилмоқчи бўлганлар ҳам ҳамкорликка чақирилмоқда.
Кун нашри Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидаги муҳтож оилаларга хайрия ишларини амалга ошираётган «Хайрия» ижтимоий кўмак гуруҳи фаоллари билан суҳбат уюштирди.
Гуруҳ фаоли Темур Аъзамнинг маълум қилишича, ушбу гуруҳ мамлакатда карантин жорий қилингандан сўнг фаолиятини янада ривожлантирган. Уларда март ойининг оҳиридаёқ 500 оилага етадиган маҳсулотлари бўлгани таъкидланди. Шу сабабдан гуруҳга ўз ёрдамини кўрсатмоқчи бўлганлар ва муҳтожлар қуйидаги манзилга мурожаат қилишлари мумкинлиги маълум қилинди.
Эҳтиёжманд инсонлар қуйидаги телефон рақамлари орқали рўйхатга ёзилиши мумкин:
+99899 650 00 58
+99899 650 00 59
Муҳтожларга молиявий ёрдам бермоқчи бўлганлар учун карта рақами: 8600 0417 7326 6458 (Исломжон Турсунов)
Фақат ҳомийлик бўйича:
+99899 3040608 (Абдувоҳид Атаметов)
+99897 7501525 (Абдуқодир Набиев)