Ўзбекистонда коронавирусга чалинганларнинг неча фоизи соғайгани маълум қилинди.
ССВ томонидан эълон қилинган инфографикада бу ҳақда маълумот берилган. Маълум бўлишича коронавирус билан касалланган 1865 беморнинг 38 фоизи, яъни 707 нафари бугунги кунда касалликдан фориғ бўлган. Хусусан, Қашқадарё вилоятида касалланганларнинг 67 фоизи, Бухорода 53 фоизи, Наовийда 50 фоизи ва Фарғонада 42 фоизи соғайган. Соғайганларнинг ҳудудлар кесимида батафсил маълумоти билан қуйидаги суратда танишишингиз мумкин.