Тошкентда яқинда фарзандли бўлган аёл ва ҳомиладор аёл коронавирусдан соғайди.
ССВнинг маъум қилишича, 38 ёшли наманганлик аёл шу йил 31 мартда Тошкент шаҳар перинатал марказида фарзанд дунёга келтрган. Шундан сўнг унда коронавирус аниқланган ва у 3-сонли туғруқ комлексига олиб келинган. Лекин унинг фарзандида вирус кузатилмаган. Шунингдек, Туркиядан қайтган 28 ёшли ҳомиладор аёлда ҳам коронавирус аниқлангач у ҳам 3-сонли туғруқ комлексига олиб келинган.
Бугун шу икки нафар аёл коронавирусдан соғайган. Аввалроқ Тошкентда 6 нафар бемор ҳам тузалган. Шундай қилиб, юртимизда вирусдан фориғ бўлганларнинг умумий сони 765 нафарни ташкил этмоқда.