Ўзбекистонда бугун, 26 апрел куни умумий ҳисобда 82 нафар бемор коронавирусдан соғайди.
ССВнинг хабар қилишича, бугун яна 4 та вилоятда беморлар касалликдан тузалган. Хусусан, Самарқанд ва Сурхондарё вилоятларидан 7 нафардан, Бухоро ва Андижон вилоятларидан эса 5 нафардан жами 24 нафар фуқаро коронавирусни енган.
Шундай қилиб, юртимизда вирусдан фориғ бўлганларнинг умумий сони 789 нафарни ташкил этмоқда.