Бугун бўлиб ўтган брифингда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Ҳабибулла Оқилов Ўзбекистонда коронавирус карантинга олинмаган фуқароларда ҳам аниқланаётгани ҳақида маълум қилди.
"Афсуски, ушбу касаллик аҳоли орасида ҳам оз бўлса-да, учраб турибди. Аммо улар ҳам касалликка чалинганлар билан мулоқотда бўлган ёки касалликка чалинганлан билан мулоқотда бўлганлар билан мулоқотда бўлган", - дейди Ҳабибулла Оқилов.
Мутахассис фуқаролардан карантин талабларига қатъий риоя қилишни сўради.