Янгийўлда тиббиёт ходимида коронавирус аниқланган. Бу ҳақда бугун бўлиб ўтган брифингда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Ҳабибулла Оқилов маълум қилди.
Унинг маълум қилишича, шу йил 22 апрелда Янгийўл туман кўп тармоқли марказий поликлиникасидаги ўрта тиббий ходимда коронавирусга топширган таҳлили мусбат натижа берган. Шундан сўнг қоидага кўра поликлиниканинг 198 ходими ва улар билан мулотқтда бўлганлар Ўрта Чирчиқдаги карантин шаҳарчасига кузатиш учун жойлаштирилган.
Аввалроқ мутахассис коронавирус карантинга олинмаганларда ҳам учраётгани ҳақида айтган эди.