Ўзбекистонда коронавирусдан соғайганлар сони 800дан ошди.
Маълум бўлишича, бугун 27 апрел куни Бухорода 15 нафар бемор соғайган. Уларнинг 13 нафари эркак, 2 нафари аёллар экани айтилмоқда. Уларнинг барчаси Россиядан қайтган.
Шундай қилиб, юртимизда вирусдан фориғ бўлганларнинг умумий сони 804 нафарни ташкил этмоқда.