Бугун, 27 апрелда яна иккита ҳуддад коронавирусдан соғайганлар қайд этилди.
Маълум бўлишича, Наманганда 4 нафар ва Жиззахда 2 нафар бемор касалликдан соғайган. Таъкидлаш жоиз, аввалроқ Жиззахда 1 нафар бемор соғайган эди. Энди ушбу икки нафар фуқаро соғайиши билан вилоятда коронавирусга чалинган беморлар қолмади.
Шундай қилиб, юртимизда вирусдан фориғ бўлганларнинг умумий сони 810 нафарни ташкил этмоқда.