ИИББ йўлларни ажратиш учун ўрнатилган тўсиқларнинг зарарини тан олди

ИИББ йўлларни ажратиш учун ўрнатилган тўсиқларнинг зарарини тан олди
Тошкентдаги йўллар ўртасига ўрнатилган металл тўсиқларнинг қарийб барчаси демонтаж қилинди. ИИББ бу йўллардаги авариялар сонининг камайишига ёрдам берганини маълум қилди, дея хабар қилмоқда Gazeta.uz.

Бу бошиданоқ равшан эди, бироқ Тошкент кўчаларида ажратувчи тўсиқларнинг хавфли эканини тан олиш учун йиллар талаб қилинди.

6 декабрь куни бўлиб ўтган брифингда ИИББ ЙҲХБ бошлиғи ўринбосари, подполковник Азиз Садировнинг маълум қилинишича, пойтахт ҳокими в. б. Жаҳонгир Ортиқхўжаев қарори билан кўчалар ўртасидаги барча металл тўсиқлар демонтаж қилинмоқда.

Айни вақтга қадар уч-тўртта кўча қолди, тез орада улар ҳам демонтаж қилинади, деди ЙҲХБ бошлиғи ўринбосари.

Иккинчи ҳаёт. Демонтаж қилинган панжаралардан мактаблар ва болалар боғчаларида девор сифатида фойдаланилмоқда.

ЙҲХБ йўл ҳаракати назорат катта инспектори Александр Филипповнинг сўзларига кўра, тўсиқларнинг олиб ташланиши аварияларнинг камайишига олиб келди.

«Мазкур тўсиқларни олиб ташлаш билан биз пиёдалар билан боғлиқ ЙТҲ сонини камайтирдик. Кўз илғаш даражаси яхшиланди, чорраҳаларда айланиш осонлашди», — деди у.

«30 та кўчага ўрнатиладиган металл тўсиқлар нафақат ҳайдовчиларга, балки пиёдаларга ҳам халал берди. Улар йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминламади. Ҳатто светофорда ҳам йўлни кесиб ўтишда яхши кўринмас эди», — деди катта инспектор.

Тўсиқлар сабабли авария ва қурбон бўлгани аниқ эмас. Май ойида пойтахт ободонлаштириш бошқармаси вакили ҳар куни тўрт-беш секцияни қайта тиклашга тўғри келганини маълум қилган эди. «Худонинг берган куни машиналар тўсиқларга бориб урилади… Йилига 1500 га яқин шундай ҳолатлар содир бўлмоқда», — дея хабар қилинди ҳокимиятда тўсиқларга бағишланган йиғилишда.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Илхомжон 12 декабр 2018 20:51
    Кеч булсаям хатони тан олишибтию,хайдовчилар узи хохлаган дейишсаям индамасидик.
  2. Мурод 10 декабр 2018 19:47
    Бу панжараларга бюджетдан кетган харажатни ким жойига куяди. Яна халкка сочиладими?
  3. Tolib 10 декабр 2018 14:04
    Menimcha bu to'siqlarni o'rnatilishida Toshkent shahar IIBBni fikri inobatga olinishi haqida bir narsa deyish qiyin! Qaysidir "kattakon" aytgan bo'lsa qolganlar uni fikriga qarshi chiqolmagandir.

    Mana shu loyihani taklif bergan, tasdiqlagan va uni amalga joriy qilganlardan endi yetkazilgan zararni davlat foydasiga undirish kerak! Shunda qolganlar o'ylab ish qilardi, balki!
  4. Шер 9 декабр 2018 23:48
    Урнатишда ИИББ уша тусикларни ясаетган эди
  5. Сайфиддин 9 декабр 2018 20:41
    Ўрнатилаётганда ИИББ қаёққа қараган эли?!
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
Кеча, 23:04

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
Кеча, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
Кеча, 22:44

Хориж воқеалари қисқа хабарларда: Зеленский Трампга қарши “дипломатик ҳужум”да

🔹 Украина президенти Владимир Зеленский Доналд Трампни Киевга ҳарбий ёрдамини давом эттиришга ишонтириш учун унга қарши “дипломатик ҳужум”...
Кеча, 22:32

Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан соҳа ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони Мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизимини халқаро андозалар асосида ривожлантириш, соҳада туб...
Кеча, 22:28
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » ИИББ йўлларни ажратиш учун ўрнатилган тўсиқларнинг зарарини тан олди