O‘zLiDeP фаоли аҳолига бепул тиббий ниқоблар тарқатди

O‘zLiDeP фаоли аҳолига бепул тиббий ниқоблар тарқатди
O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши ташаббуси билан партия электорати бўлган тадбиркор ва фермерлар томонидан аҳолига тиббий ниқоблари тарқатилди.

Жумладан, “Феруз-Хоразм” МЧЖ раҳбари К.Жумамуратова бошчилигидаги партия фаоллари вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази ҳамда вилоят эндокринология диспансерида бўлиб, аҳолига бепул 10 минг дона тиббиёт ниқоблари тарқатди.

–Ушбу вирусни олдини олиш борасида давлатимиз раҳбари томонидан кўрилаётган кенг кўламли чора-тадбирлар, жумладан, Президентимизнинг халқимизга мурожаати барчани бутун дунёни саросимага солаётган бу офатга қарши ваҳимага берилмаган ҳолда ҳамжиҳатлик билан курашишга ундамоқда, – дейди корхона раҳбари К.Жумамуратова. – Шу боис, вилоятда пандемиянинг олдини олиш, аҳолининг тиббий ниқобларга бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадида бундай тадбирларни изчил давом эттирамиз.

Маълумот учун, айни пайтда корхонада кунига 10 минг дона тиббиёт ниқоблари ишлаб чиқарилиб, ҳудуддаги дорихона ва савдо шохобчаларига етказиб берилмоқда.

Насиба ВАИСОВА,

O‘zLiDeP Хоразм

вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Эҳтиётсизлик оқибатида...

Дастлабки тергов ҳужжатларига кўра, Н исмли шахс эҳтиётсизлик оқибатида транспорт воситалари ҳаракати ҳамда улардан фойдаланиш хавфсизлиги...
9-01-2025, 19:27

Жиноятга жазо муқаррар...

Дастлабки тергов ҳужжатлари кўра – М исмли шахс ижтимоий фойдали меҳнат билан шуғулланмасдан, қасддан жиноят содир этиш йўлига кириб,...
9-01-2025, 19:24

Самарқанд давлат университети докторанти ўргимчакнинг янги турини топди…

Самарқанд давлат университети Биокимё институти докторанти Феруз Шодмонов ўргимчакларнинг фан учун янги турини топди. СамДУ нинг амалиёт...
4-01-2025, 15:38

Isroil elchisi Samarqand davlat universitetida

Samarqand davlat universitetiga Isroilning O’zbekistondagi Favqulodda va muxtor elchisi Gideon Lustig tashrif buyurdi. Martabali mehmon...
19-12-2024, 10:03

Самарқанд давлат университети: Квант ҳафталиги бўлиб ўтмоқда...

Халқаро анжуманда АҚШ нинг Далласдаги Техас университети Нанотехнология институти директори ўринбосари, ITMO университети гибрид нано...
11-12-2024, 11:52
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » O‘zLiDeP фаоли аҳолига бепул тиббий ниқоблар тарқатди