Бугун, 27 апрел куни бўлиб ўтганбрифингда Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Ўринбоева ёш болалаи оналарга дўконга чиқишга ҳеч қандай тақиқ йўқлигини маълум қилди.
Вазирлик вакили брифингда махсус комиссия қарори билан кўчада гуруҳ бўлиб ҳаракатланаётган оилалардан ташқари уч кишидан ортиқ одам тўпланиши мумкин эмаслигини яна бир бор эслатди. Шунингдек, кўчада сантирая ва гигиена қоидаларига қатъий амал қилишга чақирди.
Жорий йилнинг 1 апрелидан зарурат бўлган тақдирдагина яқин атрофдаги дорихона, озиқ-овқат ва биринчи галдаги товарлар дўконига рухсат этилган, - дейди Ўринбоева.