Ўзбекистонда сўнгги 9 соат ичида коронавирус инфекцияси қайд этилмади. Бу ҳақда ССВ хабар қилди.
Бугун, 28 апрел куни юртимизда 100 нафар бемор касалликдан соғайди. Шундай қилиб, Ўзбекистонда шу кунгача 1939 нафар фуқарода коронавирус аниқланган бўлиб, касалликдан фориғ бўлганларнинг умумий сони 992 нафарни ташкил этмоқда. 939 нафар фуқаро эса касалликдан даволанаяпти, дейилади вазирлик ахборотида.