O'zLiDeP фаоли 2 оилани ҳомийлигига олди ва хонадоннинг 2 нафар аъзосини иш билан таъминлади

O'zLiDeP фаоли 2 оилани ҳомийлигига олди ва  хонадоннинг 2 нафар аъзосини иш билан таъминлади
Ночор оила эшигини қоқиб, ҳол сўраш, рўзғорининг бир томонини кўтариб юбориш хайрли аъмол, аммо шу хонадонда яшовчи ишсиз фуқаро бандлигини таъминлаш жуда катта савоб иш. Қарши туманидаги “Эл Дил Шуҳ Турсун бобо” фермер хўжалиги ЎзЛиДеП бошланғич партия ташкилоти раиси Дилфуза Маматқулова ана шундай савобли ишга қўл урди.

Гап шундаки, “Ўзбекистон мустақиллиги” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи 2-гуруҳ ногирони Отабек Пўлатов хонадонида 10 киши, Азамат Жумаев ҳовлисида эса 15 киши истиқомат қилади. Дилфуза Маматқулова шу икки хонадонни ўз ҳомийлигига олди ва “қўлдан берганга қуш тўймайди” деганларидек, шу хонадонларда яшовчи 2 нафар ишсиз фуқаро бандлигини таъминлади. Шунингдек, у “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати жамғармасига 2 миллион сўм миқдорида ҳомийлик ҳам қилди.

ЎзЛиДеП Қашқадарё вилоят Кенгаши матбуот хизмати

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университети олимлари Хитойда халқаро лойиҳани қўлга киритди…

Самарқанд давлат университети олимлари Хитойнинг Шинжон қишлоқ хўжалик фанлар академияси билан ҳамкорликда 3 йилга мўлжалланган халқаро...
Кеча, 20:06

Эҳтиётсизлик оқибатида...

Дастлабки тергов ҳужжатларига кўра, Н исмли шахс эҳтиётсизлик оқибатида транспорт воситалари ҳаракати ҳамда улардан фойдаланиш хавфсизлиги...
9-01-2025, 19:27

Жиноятга жазо муқаррар...

Дастлабки тергов ҳужжатлари кўра – М исмли шахс ижтимоий фойдали меҳнат билан шуғулланмасдан, қасддан жиноят содир этиш йўлига кириб,...
9-01-2025, 19:24

Самарқанд давлат университети докторанти ўргимчакнинг янги турини топди…

Самарқанд давлат университети Биокимё институти докторанти Феруз Шодмонов ўргимчакларнинг фан учун янги турини топди. СамДУ нинг амалиёт...
4-01-2025, 15:38

Isroil elchisi Samarqand davlat universitetida

Samarqand davlat universitetiga Isroilning O’zbekistondagi Favqulodda va muxtor elchisi Gideon Lustig tashrif buyurdi. Martabali mehmon...
19-12-2024, 10:03
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » O'zLiDeP фаоли 2 оилани ҳомийлигига олди ва хонадоннинг 2 нафар аъзосини иш билан таъминлади