Бугун, 29 апрел куни бўлиб ўтган брифингда Нурмат Отабеков ҳали хотиржамликка берилишга эрта эканини айтди.
Унинг айтишича, қачонки сўнгги бемор шифохонадан чиқиб кетса ва ундан сўнг 14 кун ичида янги бемор аниқланмаса, ана ўшанда хотиржам бўлиш мумкин.
Ҳозир вазият яхшиланаётган бўлсада, ҳали 1000 дан ортиқ бемор даволанаётгани, 85 мингдан ортиқ одамлар эса карантинда қолаётганини ҳисобга олиш кераклиги таъкидланди. Отабеков мутахассисларнинг фикрига таянган ҳолда, касалликка чалинган битта одам қаровсиз қолса, у бир ойда 406 та одамни зарарлаши мумкинлигини айтди.