ИИВ вакили автомашинада ҳаракатланиш мавзусига тўхталди

ИИВ вакили автомашинада ҳаракатланиш мавзусига тўхталди
Аввал хабар қилинганидек, бугун ИИВ Ахборот хизмати раҳбари Шоҳрух Ғиёсов иштирокида брифинг бўлиб ўтди. Унда вазирлик вакили фуқаролар томонидан берилган саволларга жавоб берди.

Хусусан, ҳунарманд ва автоэҳтиёт қисмлар дўконида ишлайдиганлар иш жойига шахсий автомобилида бора оладими деган мазмундаги саволга Ғиёсов "бўлади" дея жавоб берди.

"Бунинг учун маҳаллий ҳокимликка мурожаат қилиб, мурожаатингизда батафсил маълумотларни (устахона, дўкон жойлашган манзил, шахсий транспорт восита ва бошқаларни) кўрсатиш лозим.

Ҳокимлик мурожаатни ўрганиб чиқади, сўнг тегишли рухсатнома беради. Шундагина шахсий транспортдан фойдаланиш мумкин", - дея қўшимча қилди ИИВ вакили.

Шунингдек, Тошкентда яшаб Чирчиқда ишлайдиган фуқаро Чирчиқ ҳокимлигидан машинада ҳаракатланиш учун рухсатнома олгани, ушбу рухсатнома билан Тошкентда ҳаракатлана олиш ҳуқуқи борми ёки йўқ мазмунидаги савол ҳам берилди.

Ғиёсов фуқарога ҳаракатлана олишини айтиб, фақат ёнида меҳнат дафтарчаси нусхасини ҳамда иш жойидан берилган тегишли маълумотномани олиб юриши кераклигини айтди.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университети: Квант ҳафталиги бўлиб ўтмоқда...

Халқаро анжуманда АҚШ нинг Далласдаги Техас университети Нанотехнология институти директори ўринбосари, ITMO университети гибрид нано...
11-12-2024, 11:52

Самарқанд давлат университети битирувчилари дунёнинг топ-100 талик университетида магистратурани давом эттиради…

2022 йил Самарқанд давлат университети Италиянинг Болонья университети билан ҳамкорлик меморандумини имзолаган эди. Унга кўра СамДУ...
6-12-2024, 11:20

Самарқанд давлат университети Хитойдаги олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни давом эттиради…

Самарқанд давлат университетига Шенси провинциясининг (Хитой) Бош прокурори Ван Юн бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Меҳмонлар билан...
4-12-2024, 09:27

Ватан ва Виждон

Инсонга ота-онани ва Ватанни танлаш имконияти берилмаган. Дунёга келган ва киндик қонимиз тўкилган манзил Ватан ҳисобланади. Худди,...
3-12-2024, 08:58

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
29-11-2024, 12:34
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » ИИВ вакили автомашинада ҳаракатланиш мавзусига тўхталди