Ўзбекистонда такси ҳайдовчиларига йўловчи ташишга рухсат берилди. Аввалроқ махсус комиссия карантин қоидаларини енгиллаштириш бўйича қарор қабул қилган эди.
Энди такси хизмати 07:00 дан 10:00 гача ва 17:00 дан 20:00 гача йўловчиларни ташишиш мумкин. Уларнинг фаолияти бугундан қайта йўлга қўйилди.
Бунда такси ҳайдовчиси ва йўловчилар карантин қоидаларига риоя қилишлари шарт. Улар тиббий ниқоб тақишлари ва антисептик воситалардан фойдаланишлари керак.