Аввалроқ Сирдарёдаги сув омборидан сув чиқиши натижасида аҳоли эвакуация қилингани ҳақида хабар берилган эди.
Маълум бўлишича, 1 май куни соат 05:55да Сирдарё вилоятида жойлашган “Сардоба” сув омбори дамбасининг 6 пикет деворида сув чиқиши юзага келган. Унинг оқибатида Сардоба тумани Қўрғонтепа аҳоли яшаш пунктига сув кирган.
Ушбу воқеа натижасида асосан экин майдонларига зарар кўрган. Қайд этилишича, Қўрғонтепа, Дўстлик, Юртдош МФЙлардан жами 11598 нафар аҳоли эвакуация қилинган. Шунингдек, “Қуйтош” МФЙ “Ота юрт” МФЙ ва “Бирлик” МФЙларда яшайдиган фуқароларни ҳам эвакуация қилиш режалаштирилмоқда. Айни вақтда эса Оқолтин тумани “Абдуалим” МФЙ аҳолисини Сардобага эвакуация қилиш ишлари бошланган.
ФВВнинг маълум қилишича воқеа жойига ҳукумати раҳбар Абдулла Арипов ва тегишли ташкилотлар раҳбарлари етиб борган.