Ўзбекистоннинг яна бир вилоятида коронавирусга чалинган беморлар қолмади. Бу ҳақда ССВ хабар қилди.
Маълум бўлишича, бугун Қашқадарё вилоятида сўнгги бемор ҳам соғайган. У ерда тузалган 36 ёшли эркак коронавирусга чалинган бемор билан мулоқотда бўлиб, уни юқтириб олган. Шундай қилиб вилоятда барча даволанган беморлар буткул соғайди.
Таъкидлаш жоиз, вилоятда 6 нафар бемор аниқланган бўлиб, уларнинг 5 нафари бир оиладан. 36 ёшли эркак тузалгани ортидан бир оиладан бўлган барча беморлар буткул касалликдан фориғ бўлди. Айни пайтда юртимизда касалликни енгганларнинг умумий сони 1134 нафарни ташкил этмоқда.
Аввалроқ Жиззахда ҳам коронавирусга чалинган бемор қолмагани ҳақида хабар берилган эди.