Бугун ҳам мамлакатимизда коронавирусга чалинган беморларнинг соғайгани ҳақида хабарлар бизни қувонтирмоқда.
Хусусан, Бухоро вилоятида бугуннинг ўзида 25 нафар фуқаро соғайди. Уларнинг 22 нафари Россиядан ва 1 нафари Туркиядн келган бўлса, 2 нафари коронавирусга чалинган бемор билан мулоқотда бўлиши натижасида касалликни орттириб олган. ССВнинг қўшимча қилишича, ушбу ҳудудда тузалган беморларнинг 2 нафари Қирғизистон Республикасидан.
Айни пайтда мамлакатимизда касалликни енгганларнинг умумий сони 1159 нафарни ташкил этмоқда.