Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар ва ундан соғайганлар ҳақида сўнгги маълумот эълон қилинди.
2020 йил 1 май соат 15:00 ҳолатига кўра мамлакатимизда касалликни юқтириб олганлар сони 2075 нафарни ташкил этмоқда. Шунингдек, бугун Тошкентда 16 нафар бемор соғайгани ҳам маълум қилинди. Унга кўра Ўзбекистонда касалликни енгганларнинг умумий сони 1175 нафар бўлди.
Аввалроқ, бугуннинг ўзида Бухорода 25 нафар бемор соғайгани ҳақида маълумот берган эдик.