Тармоқларда Туркманистонда қум бўрони бўлаётгани ва бу Ўзбекистонда ҳам кузатилиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тақарлди.
"Ўзгидромет"нинг ушбу хабарларга жавобан маълум қилишича, Ўзбекистонда бундай ҳодиса кузатилмайди. 2 майда республика бўйлаб нобарқарор об ҳаво ҳукм суради. Айрим жойларда ёмғир ёғади, айримларида эса кучли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши кутилмоқда. Баъзи ҳудудларда шамол тезлиги 15-20 метргача, шиддат билан эсганда эса 23-28 метргача етиши мумкин.