Бугун Сирдарёдаги Сардоба сув омборида юзага келган сув тошқинининг илк зарбаси Қўрғонтепа маҳалла фуқаролар йиғинига келди. Бу ҳақда маҳалла раиси Шуҳрат Жалилов “Халқ сўзи” мухбирига маълум қилди.
Маҳалла раисининг айтишича сув тошқини бошлангани ҳақида маҳалла аҳли овоз кучайтиргич орқали барчага маълум қилган. Шунинг натижасида аҳолини хавфсиз жойга кўчиришга муваффақ бўлинган. Шу ўринда маҳалла раиси қишлоқдоши, фермер Абдуҳошим Азимовнинг жасорати ҳақида сўзлаб берди.
"У киши ҳаётини қил устига қўйиб бўлса-да, сувда оқиб бораётган икки нафар вояга етмган қизимизни офат чангалидан қутқариб қолди", - дейди Шуҳрат Жалилов.
Эслатиб зтамиз, ҳудудда юзага келган сув тошқини оқибатида аҳоли эвакуация қилинган.