Аввалроқ Ўзбекистодна такси ҳайдовчиларига йўловчи ташишга рухсат этилгани ҳақида ёзган эдик. Ушбу хабар кейинчалик бир нечта такси хизмати вакиллари томонидан тасдиқланган.
Лекин, бугун ЙҲХББ такси хизматига фақатгина етказиб бериш (доставка) билан шуғулланишга рухсат этилгани ҳақида маълум қилди. Йўловчи ташиш ҳалигача ман этилган.
Таъкидлаш жоиз, республика комиссияси томонидан автомашина эгалари ўз транспортларидан соат 07:00 дан 10:00 гача ва 17:00 дан 20:00 гача фойдаланишлари мумкинлиги ҳақида маълум қилган эди. Хабарда траспортдан йўловчилар билан фойдаланиш мумкинлиги ҳам қайд этиб ўтилган эди.