“Qarshi City”да қурилиш ишлари бошланди. Бу ҳақда Қарши шаҳар ҳокимлиги хабар қилди.
Маълум бўлишича, лойиҳа “Агромир” МЧЖ қурувчилари томонидан қурилмоқда. Унга Қарши шаҳар қурилиш инвест буюртма берган. Ушбу лойиҳа шаҳарнинг "Наво" маҳалласи ҳудудида амалга оширилмоқда. У ерда 22 гектар майдонда 320 хонадонга мўлжалланган 16 қаватли уйлар қурилмоқда. Уйлар ипотека кредити асосида бунёд этиляпти.
"Qarshi city"да 1 та мактаб, 2 та боғча, кинотеатр, савдо мажмуалари ва бошқа ижтимоий соҳа объектлари қурилиши режалаштирилган. Ушбу ҳудуддан уй олишни хоҳловчилар Ипотека банкнинг Қашқадарё вилоят филиалига мурожаат қилишлари сўралган.