Бу йил ОТМга кириш учун тест синовлари қачонга режалаштирилгани маълум қилинди.
Бугун бўлиб ўтган брифингда Давлат тест маркази директори Маджит Каримов тест синовлари муддати ўзгартилимаганлигини маълум қилиб, июль-август ойларида ўтказилиши белгиланганлигини таъкидлади.
Шунингдек, марказ директори бу йилги тест синовларини соддалаштириш бўйича таклифлар кўриб чиқилаётганини маълум қилди. Бу бўйича қилинган қарорлар ДТМ сайти ва ОАВда эълон қилиниши айтилди.
Маджит Каримов бу йил абитуриентларни рўйхатдан ўтказиш жараёни ҳақида ҳам сўз юритди. Унинг айтишича, рўйхатга олишда киритиладиган маълумотларни камайтириш, рўйхатдан ўтказишни Давлат хизматлари марказлари, Ягона интерактив давлат хизматлари портали, Давлат тест марказининг расмий веб-сайти орқали онлайн режимда амалга ошириш, абитуриентга уйидан чиқмаган ҳолда мобил телефон (компьютер) ёрдамида рўйхатдан ўтиш имкониятини яратиш ишлари олиб борилмоқда.