Халқ табобати хонасида нималар бўлиши керак?

Халқ табобати хонасида нималар бўлиши керак?
«Халқ табобати» тиббий ихтисослашувнинг тури бўйича фаолиятни амалга ошириш учун зарур бўлган моддий-техник база, асбоб-ускуналар ва бошқа техник воситалар, шу жумладан тиббий техникага энг кам талаблар тасдиқланди.

Эслатиб ўтамиз, Президентнинг қарори билан халқ табобати тиббий ёрдам кўрсатишнинг қўшимча усули сифатида эътироф этилганди. Бундай хизматлар тиббий фаолиятни лицензиялаш учун белгиланган тартибда лицензияланади. Бироқ тиббий таълим маълумоти мавжудлиги талаб қилинмайди.

Лицензия олиш учун шартлардан бири – муассаса моддий-техник базасининг энг кам талабларга жавоб бериши ҳисобланади. Халқ табобатининг ҳам стационар, ҳам амбулатор ташкилотлари учун қуйидаги 8 та зарур нарсалар рўйхати тасдиқланди:

- стерил тиббиёт асбоб-ускуналари учун стол;
- халқ табобати вакили учун иш столи;
- стуллар;
- кушетка;
- муолажа хонасида стационар ҳолатдаги бактериоцид лампа;
- стериллаш ва дистиллаш учун мўлжалланган тиббиёт асбоб-ускуналари ёки стерилизацияни ўтказиш учун имзоланган шартнома (фаолиятида - инвазив муолажалар мавжуд бўлганда);
- тонометр ва фонендоскоп;
- тиббиёт термометри.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Дилшодбек 15 январ 2019 13:59
    Халк табобатини олиб бориш учун лицензияни ким беради
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Ўзбекистон ва Тожикистон: Ўзаро ишонч, абадий дўстлик, иқтисодий ҳамкор мамлакатлар...

Ҳудуди 143 минг 100 квадрат километрга чўзилган, салкам 10 миллион аҳоли истиқомат қиладиган Тожикистон Ўзбекистоннинг стратегик шериги ва...
Кеча, 15:20

Самарқанд давлат университети тожикистонлик меҳмонларда катта таассурот қолдирди…

Тошкентда бўлиб ўтган Ўзбекистон-Тожикистон ректорлари форуми иштирокчилари Самарқандга ташриф буюрди. Тожикистон Республикаси Таълим ва...
Кеча, 09:41

“Болаларимиз яхши яшаши учун ҳам бугун биз уларни ўқитишимиз даркор”…

Самарқанд давлат университети филология, тарих, математика, география ва экология, интеллектуал тизимлар ва компьютер технологиялари...
8-04-2024, 09:46

“Жамиятга билимли болаларни берган ота-она шарафли инсонга айланади”…

Самарқанд давлат университетида Муҳандислик физикаси институти, филология, тарих, математика, география ва экология, интеллектуал тизимлар...
4-04-2024, 09:50

Табрик!

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ректори A.Ш. Бекмуродовга! Ҳурматли Адҳам Шарипович! Сизни...
31-03-2024, 23:41
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Халқ табобати хонасида нималар бўлиши керак?