Тошкентда 23 нафар коронавирус чалинган бемор соғайгани маълум қилинди.
Соғайганлар орасида 2 нафар ҳомиладор аёл ҳам борлиги аниқланди. Аввалроқ бугуннинг ўзида Бухорода 7 нафар бемор соғайгани маълум қилинган эди.
Шундай қилиб, айни дамда мамлакатимизда касалликдан фориғ бўлганларнинг умумий сони 1301 нафарни ташкил этмоқда.