Англиялик лорднинг рафиқаси Гули сардобаликларга ёрдам беришга қарор қилди. Бу ҳақда ОАВда хабарлар тарқалди.
Гули Муродова журналистларга берган интервьюсида ватанида йирик ҳодисалар юз бериб турган вақтда четда қараб турмаслигини таъкидлади. Муродова Сардобани қайта таъмирлаш учун катта маблағ керак бўлишини айтди.
"Биз тезда 10 млн сўмдан ортиқ пул ажратамиз. Ундан ташқари, жабрланганларга ёрдам бериш мақсадида озиқ-овқат ва биринчи галда керак бўладиган маҳсулотлар вагонини юборамиз", - дейди Муродова.
У шунингдек, ўзбекистонликларга 5 апрелдан буён ёрдам бериб келаётганини таъкидлади. Унинг айтишича, 200 дан ортиқ оилаларга ёрдам берилган.
Эслатиб ўтамиз, 2019 йилнинг август ойида 32 ёшли ўзбекистонлик Гули Муродова 77 ёшли англиялик лордга турмушга чиққан эди. Тўй Лондонда бўлиб ўтган.