ССВнинг маълум қилишича Навоий вилоятида сўнгги бемор ҳам коронавирусдан соғайди.
45 ёшли бемор асли Тошкент шаҳридан экани айтилмоқда. У коронавирусга чалинган бемор билан мулоқотда бўлган. Шундай қилиб Навоий вилоятида ҳам коронавирусга чалинган беморлар қолмади. Аввал Жиззах ва Қашқадарё вилоятларида ҳам касаллик билан зарарланган барча беморлар соғайган эди.
Шунингдек, вазирликнинг хабар қилишича бугун, 4 май санасида Фарғонада ҳам 8 нафар бемор коронавирусдан фориғ бўлган. Айни пайтда мамлакатимизда Covid-19ни енгган беморларнинг умумий сони 1328 нафарни ташкил этмоқда.