Сардобадаги сув омбори ўпирилиши натижасида жабр кўрганларга Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тизимидаги ишчи-ходимлар, профессор-ўқитувчилар, волонтёрлар ҳам ёрдам қўлини чўзмоқда.
Улар жабрланганлар ҳолидан хабар олиб, аҳолига зарур бўладиган маҳсулотларни етказиб беришда бош-қош бўлди. Хусусан, ушбу жараёнга юртимизда фаолият юритаётган хорижий ОТМларнинг филиаллари ҳам қараб тургани йўқ. Миллий технологик тадқиқотлар университети «МИСиС»нинг (Россия Федерацияси) Олмалиқ шаҳридаги филиали профессор-ўқитувчилари ҳам Сардобадаги сув тошқинидан азият чекканларга бириничи галда керак бўладиган маҳсулотларни етказиб берди.
Бундан ташқари МИСиС вакиллари аҳолини тушкунлик кайфиятидан чиқариш мақсадида жойларда ижтиомий психологик тренинглар ташкил этмоқда. Шу кунгача 1000га яқин оилалар билан тарғибот ишлари олиб борилди.
Шунингдек, уларонинг вақтини мазмунли ўтказиш мақсадида Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги билан ҳамкорликда спорт мусобақалари ташкил этилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Сардоба сув омборининг ўпирилиши натижасида у ерга яқин ҳудудда яшовчи аҳоли хавфсиз ҳудудга кўчирилган эди.