Дўл Ғузор туманида кузатилди. Аҳолининг айтишича, соат 17:30 да кучли ёмғир ёққан. Шундан сўнг дўл ёғиши кузатилган.
Ушбу табиат ҳодисаси экинларга зарар етказиши мумкинлиги айтилди. Кеча Тошкент вилоятида ҳам дўл ёққан эди. Таъкидлаш жоиз, бу йил бир нечта йирик табиат ҳодисалари содир бўлмоқда. Аввалроқ Бухорода кучли шамол кузатилган эди.