Андижон вилоятида такси, гўзаллик салони ва меҳмонхоналар фаолияти қайта йўлга қўйилади. Бу ҳақда вилоят ҳокими 4 майда бўлиб ўтган йиғилишда маълум қилди.
Вилоятда 4700 такси ҳайдовчилари фаолиятини қайта йўлга қўйиш учун рухсатнома олди. Бунда улар санитар-эпидемиологик нормаларга эътибор беришлари шарт. 3 мингдан ортиқ гўзаллик салонлари ҳам ишларини бошлашлари мумкин. Уларнинг фаолияти санитария-эпидемиологик осойишталик маркази томонидан назорат қилинади.
Вилоятдаги 25 та меҳмонхоналарнинг ҳам фаолияти тикланади. Меҳмонхоналар санитар врач жалб этиши ва ҳар куни дезинфекция ишларини амалга оширишлари керак бўлади. Вилоятда шундай йўл билан босқичма-босқич карантин қоидалари юмшатилади.