Президент Халқ қабулхонаси ходимлари сардобаликларга зарур маҳсулотларни етказиб бериш билан бирга ҳашарларда ҳам қатнашмоқда.
Маълум бўлишича, Тошкент шаҳридаги Президент Халқ қабулхонаси томонидан умуммий қиймати 50 млн сўмлик зарур озиқ овқат, иссиқ кийим-кечаклар, рўзғор буюмлари, гигиеник воситалар, бадиий китоблар, ўқув қуроллари ва бошқа турдаги маҳсулотлардан иборат бўлган саховат карвонини сардобаликларга етказиб берган. Бундан ташқари, Халқ қабулхонаси ходимлари тегишли ташкилотлар билан бирга тошқиндан зарар кўрган аҳолининг муаммоларини ўрганиб, ҳал этмоқда.
Шунингдек, ходимлар жойларда сув тошқинидан зарар кўрган хонадонларни таъмирлашда ҳам фаол қатнашмоқда. Юздан ортиқ уйларга керакли қурилиш молларини етказиб, қурувчилар билан бирга меҳнат қилмоқда.