Бугун, 6 май куни бўлиб ўтган брифингда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Хабибулла Оқилов фуқаролардан келиб тушган саволларга жавоб берди.
Хусусан, мутахассис коронавирусга чалинмаслик учун дори олиб ичиш керакми деган саволга бунга зарурат йўқ, дея жавоб берди. Чунки дорихоналарда сотилаётган вирусга қарши дорилар коронавирусга қарши самараси исботланмаганлиги маълум қилинди.
Шунингдек, мутахассис Covid-19'га қарши вакцина қачон таqёр бўлади деган мазмундаги саволга ҳам жавоб берди.
Оқиловнинг айтишича, ҳозирда турли хил давлатлардаги 100 дан ортиқ лабораторияларда вакцина ишлаб чиқилган ва улар кўнгилли шахсларда тажрибадан ўтказилмоқда.
"Ушбу вакциналарнинг самарадорлиги ва қўллашга қарши кўрсатмаларини баҳолаш ва кейин ишлаб чиқариш муддати 2020 йил охири 2021 йил бошига тўғри келади", - дейди мутахассис.