Қайси ҳудудларда стикерсиз автомобилда ҳаракатланиш мумкинлиги маълум қилинди

Қайси ҳудудларда стикерсиз автомобилда ҳаракатланиш мумкинлиги маълум қилинди
Ўзбекистоннинг учта вилояти Навоий, Жиззах ва Қашқадарёда 8 майдан бошлаб автомобилларда стикерсиз ҳаракатланиш мумкин. Бу ҳақда Республика махсус комиссиясининг қарорида белгилаб қўйилди.

Ушбу ҳудудлар яшил тоифадаги ҳудудга киргани учун уларда автомобиллар қатнаши мумкинлиги маълум қилинди.

Ўз навбатида, "яшил" тоифадаги ҳудуд — коронавирус инфекциясига чалинган шахслар аниқланмаган (ёки аниқланган шахслар тўлиқ соғайган) ҳудудлар ҳисобланади.

Шунингдек, ушбу ҳудудларда парк ва истироҳат боғлари фаолиятига (аттракцион ва кўнгилочар объектлар фаолияти бундан мустасно), давлат ташкилотларида фуқаролар қабулларига ҳам рухсат берилади.

Шу билан бирга мазкур вилоятларда,

озиқ-овқат савдо дўконлари, ноозиқ-овқат маҳсулотлари улгуржи савдо дўконлари, қурилиш материаллари бозорлари, тикувчилик ва бичувчилик цехлари, тижорат банкларининг объектлардаги шаҳобчалари (кассалари), кимёвий тозалаш, нотариал идоралар, адвокатура ва суғурта ташкилотлари, пойабзал таъмирлаш устахоналари, чорвачилик, терини қайта ишлаш корхоналари, тезкор овқат тайёрлаш нуқталари (етказиб бериш ва олиб кетиш учун), тиббиёт муассасалари фаолияти;

қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини йиғиш, жойларга етказиш ва сотиш, уруғ ва кўчат етиштириш ҳамда уларни сотиш, автомобилларга эҳтиёт қисмлар сотиш, ҳунарманд ва усталар, улар томонидан ясалган буюмларни бозор расталаридан ташқари алоҳида жойлашган жойда (дўкон) сотиш;

объектларда қурилиш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишларини амалга ошириш, якка тартибдаги қурилиш ва таъмирлаш ишлари, етказиб бериш хизмати;

кўп қаватли уйларнинг бевосита олдида ва ички ҳовли ҳудудларида ижтимоий масофани сақлаган ва ниқоб таққан ҳолда сайр қилиш;

ноозиқ-овқат маҳсулотлари чакана савдо дўконлари, заргарлик ва гул сотиш дўконлари, сартарошхона ва гўзаллик салонлари (махсус талаблар асосида) ҳамда меҳмонхоналар (хостеллар ва меҳмон уйлари бундан мустасно) фаолияти;

автомашиналар ювиш шаҳобчалари фаолияти, автомобиллар, қишлоқ хўжалиги ва қурилиш техникаларига техник хизмат (сервис) кўрсатувчи ташкилотлар фаолияти;

ҳунармандчилик, маиший жиҳозлар ва электрон қурилмаларни таъмирлаш устахоналари фаолияти;

йўналишсиз таксида махсус талаблар асосида йўловчи ташиш, велосипед ва скутерда ҳаракатланишга ҳам рухсат берилади.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Хамид. Нукус 7 май 2020 14:40
    Коранавирус буйича Махсус комиссия адолатсизлик килган Коракалпок ХАЛКИГА!!!!
  2. Полатбек. Нукус 7 май 2020 13:22
    вот реал статистика!
    109 шахс шуннан 87 тузалганку.
    ВАФОТ этканлар йуку
    2020-жыл 7-май саат 10:00 жағайына бола, Қарақалпақстан Республикасында коронавирус инфекциясы менен кеселленген наўқаслардың улыўма саны 109 ды қурайды.
    Улыўма емленип шыққанлар – 87 адам.
    Ҳәзир емленип атырғанлар – 22 адам.

    Емленип атырғанлардың
    16 – Нөкис қаласынан (улыўма емленип шыққанлар – 63);
    0 – Мойнақ районынан (улыўма емленип шыққанлар – 9);
    3 – Қоңырат районынан (улыўма емленип шыққанлар – 7);
    0 – Кегейли районына (улыўма емленип шыққанлар – 1);
    0 – Қанлыкөл районынан (улыўма емленип шыққанлар – 3);
    3 – басқа ўәлаяттан (улыўма емленип шыққанлар – 4).

    Кеселленген пуқаралар Республикалық жуқпалы кеселликлер емлеўханасында емленбекте. Олардың аўҳаллары жақсы.

    Дерек: @qrdssm
  3. Abu Umar 7 май 2020 11:53
    Полатбек Акчолакда чикдику, ман хозир шу ердаман. Жуда хам кучли назорат
  4. хамид. Нукус 6 май 2020 23:54
    КОРАКАЛПОГИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ буйича нотуғри ва уят булган! Тузалиб чикганларди эътиборга олиш керак эди...
    Коракалпок халкига эътибор бериш керак.....
    Коракалпогистоннинг айрим туманларида умуман Коранавирус аникланмаган эди...
    нимагадур местный власть бездействие!!! Зачем "КИЗИЛ".
    Умуман вафот этганлар йук эди!!
    Тушунтириш керак еди юкори аппаратга!!! Вазиятларни!
    Адолатсизлик булган коракалпогистонликларга нисбатан!

    Коронавирус ПИК даражада эмаску.......
  5. Одам 6 май 2020 22:33
    Полатбек тугри кушиламан бизда йук вирус
  6. Полатбек. Нукус 6 май 2020 22:21
    Коракалпогистон Республикаси хукумат рахбарларининг харакатсизлиги мунособати билан Кизил зонага тушганмиз!
    Коронавирустан тузалиб чикганлларни инобатга олиш керак эди!
    Коракалпогистон Республикасининг куп туманларида умуман Коранавирус аникланмаган эди...
    Нотугри булган Кизил!
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университети битирувчилари дунёнинг топ-100 талик университетида магистратурани давом эттиради…

2022 йил Самарқанд давлат университети Италиянинг Болонья университети билан ҳамкорлик меморандумини имзолаган эди. Унга кўра СамДУ...
6-12-2024, 11:20

Самарқанд давлат университети Хитойдаги олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни давом эттиради…

Самарқанд давлат университетига Шенси провинциясининг (Хитой) Бош прокурори Ван Юн бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Меҳмонлар билан...
4-12-2024, 09:27

Ватан ва Виждон

Инсонга ота-онани ва Ватанни танлаш имконияти берилмаган. Дунёга келган ва киндик қонимиз тўкилган манзил Ватан ҳисобланади. Худди,...
3-12-2024, 08:58

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
29-11-2024, 12:34

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Қайси ҳудудларда стикерсиз автомобилда ҳаракатланиш мумкинлиги маълум қилинди