Ушбу саволга бугун бўлиб ўтган навбатдаги брифингда Бош давлат меҳнат ҳуқуқ инспектори Гулруҳ Ниёзметова жавоб берди.
Унинг айтишича, ҳеч қайси бир ҳужжатда фуқарони ишга қабул қилишда коронавирус билан касал бўлмагани ҳақида маълумотнома талаб этилади дейилмаган.
Ишга қабул қилишда Меҳнат кодексининг 80-моддасида ишга қабул қилишда талаб этиладиган ҳужжатлар рўйхати кўрсатилган. Шу ҳужжат ва бошқа қонун ҳужжатларида белгиланмаган нарсаларни талаб қилиш мумкин эмаслиги маълум қилинди.
Шунингдек, агар коронавирусга чалиниб, кейинчалик тузалган беморни касалликка чалингани учун ишга қабул қилиш рад этилса, иш берувчи жавобгарликка тортилиши мумкинлиги ҳам таъкидланди.