Сардобада одамларни қутқариш вақтида сувда оқиб кетган Миллий гвардия ходими тирик ҳолда топилди. Бу ҳақда Тошкентда бўлиб ўтган брифингда маълум қилинди.
Сардобадаги сув тошқинида 3 нафар Миллий гвардия ходими сувда оқиб кетган. Улардан бири ўлик ҳолда топилган. Иккинчиси воқеа содир бўлган жойдан 15 км узоқликда топилган, у тирик. Ҳозирда учинчи ходим қидирилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Миллий гвардия ходими Хусниддин Суяровнинг вафот этгани ҳақида хабар берилган эди. У фуқароларни хавфсиз ҳудудга кўчириш жараёнида сувда оқиб кетган.