Ўзбекистонда коронавирусдан соғайганлар 1800 нафардан ошди. Бу ҳақда ССВ хабар қилди.
Маълум бўлишича, бугуннинг ўзида Тошкентда 13 нафар, Хоразмда 10 нафар ва Фарғонада 5 нафар бемор коронавирусдан соғайган. Шундай қилиб айни пайтда мамлакатимизда касалликни енгганларнинг умумий сони 1803 нафарге етди.
Касаллик қайд этилганлар эса 2336 нафарни ташкил қилмоқда.