Ўзбекистонда коронавирусга чалинган барча беморлар соғайган ҳудудда яна касаллик аниқланди. Бу ҳақда ССВ хабар қилди.
Маълум бўлишича, Навоий вилоятида 6 кишида коронавирус аниқланган. Аввалроқ ушбу ҳудуд коронавирусдан ҳоли ҳудуд деб, яшил ҳудуд таркибига киритилган эди.
Маълумот ўрнида, юртимизда жами коронавирусга чалинганлар сони 2349 нафарга етган. Бугун яна 71 киши касалликдан фориғ бўлган. Айни пайтда умумий касалланганларнинг 1846 нафари соғайган.
Эслатиб ўтамиз, Навоий вилояти шу йил 4 май санасида коронавирусдан ҳоли ҳудудга айланган эди.