Хабарингиз бор бугун, 9 май санасида давлат ва нодавлат каналларда “Илҳақ” бадиий фильми эфирга узатилди. Фильм эфирга берилиши ортидан «Ўзбеккино» Миллий агентлиги огоҳлантириш билан чиқди.
Гап шундаки, ушбу фильм кўрсатилиши билан айрим шахслар томонидан телеграм каналлар ва YouTube'га жойланмоқда. Фильм буюртмачиси “Ўзбеккино” МАнинг юридик хизмати бошлиғи ўша канал амдинстраторлари ва YouTube канал эгаларидан фильмни ўчириб юборишни сўрамоқда. Вакилнинг айтишича бундай ҳолат фильмнинг Канн, Берлин, Оскар ва бошқа халқаро кинофестивалларда қатнашиши учун тўсқинлик қилиши мумкин. Агар фильм каналлардан ўчирилмаса қонунчиликка асосан жавобгарликка тортилишлари мумкинлиги эслатилди.
Эслатиб ўтамиз, ушбу бадиий фильм Президент Шавкат Мирзиёев ташаббусига кўра суратга олинган.