Соғлиқни сақлаш вазирлиги бугун коронавирус кимларда қайд этилгани ҳақида маълумот берди
Маълум бўлишича, бугун 10 май санасида ҳозирча 62 фуқарода коронавирус аниқланган. Вазирликнинг ойдинлик киритишича, касалликка чалинганларнинг 53 нафари хориждан келиб, карантинга олинган фуқаролар.
Айни вақтгача 2411 нафар бемордан 1870 нафари бутунлай соғайиб, даволаниш даражаси 77 фоизни ташкил этмоқда.