Аввалроқ сайтимизда Қорақалпоғистоннинг Хўжайли туманида ИИБ ходими чўкаётган фуқарони ўлимдан асраб қолгани ҳақида хабар қилган эдик.
ИИВнинг маълум қилишча, аёлни қутқариб қолган капитан Бисенбай Қайпназаровга Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири полковник А.Темирханов томонидан муддатидан олдин “майор” унвони берилди.
Эслатиб ўтамиз, шу йил 15 апрелда 1989 йилда туғилган Д.А. исмли аёл оилавий келишмовчилик сабаб ўз жонига қасд қилмоқчи бўлганда ИИБ ходимлари унинг жонини асраб қолган эди.