Фарғона ва Қорақалпоғистонда беморлар коронавирусдан соғайди. Бу ҳақда ССВ хабар қилди.
Маълум бўлишича, бугун 10 май куни Қорақалпоғистонда 8 нафар, Фарғонада 3 нафар, жами 11 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайди. Қорақалпоғистонда соғайганларнинг барчаси коронавирусга чалинганлар билан муроқотда бўлиши оқибатида касаклликни юқтириб олган. Фарғонадагиларнинг 1 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олган, 2 нафари эса хориждан келган.
Айни пайтда касалликни енгганларнинг умумий сони 1881 нафарни ташкил этмоқда.